Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2011 yil 2 mayda PQ-1524-raqam bilan tasdiqlangan Tarkibida noma’dan foydali qazilmalar mavjud bo’lgan yer qa’ri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun litsenziya berish tartibi to’g’risidagi Nizomga muvofiq Da’vogar tarkibida noma’dan foydali qazilmalar mavjud bo’lgan yer qa’ri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun o’tkaziladigan kimoshdi savdolarda qatnashishga Ariza topshiradi.

Ariza erkin shaklda rasmiylashtiriladi, unda da’vogar O’zbekiston Respublikasi qonun talablarini bajarish majburiyatini oladi, shuningdek foydali qazilma turi, so’ralayotgan yer qa’ri uchastkasi yoki konning nomi, shuningdek so’ralayotgan litsenziya maqsadi (geologik o’rganish uchun / foydali qazilmalarni qazib olish uchun) ko’rsatiladi.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган очиқ савдоларда иштирок этиш учун берилган аризаларга қуйидаги ҳужжатлар қўшиб қўйилган бўлиши лозим:

- қўшилган ҳужжатлар рўйхати билан илова хати;

-  Давлат рўйхатидан ўтилганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг нусхаси киритилган,  аризачи ҳақидаги маълумот, банк реквизитлари; (ЎзР Президентининг 26.12.2014 й.даги  ПҚ 2280-сонли Қарори таҳриридаги хат боши)

- аризачининг раҳбарлари ва хусусий мулк эгаси ҳақидаги маълумотлар;

- аниқланган фаолиятни амалга ошириш учун кадрлар таркибида бўлган маълумотлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар); 

- сўнги аудиториявий текширувлар маълумотлари, ташкилотнинг бухгалтер баланси нусхаси ва олдинги йил ҳамда ушбу йилдаги ҳисобот даврининг ҳамда унинг солиқ органи томонидан қабул қилинганлиги ва белгиланганлиги ҳақидаги илова нусхаси;

- аризачининг очиқ савдода иштирок этиши учун зарурий жалб қилинган ва хусусий воситалар мавжудлиги ҳақида   ҳужжатли маълумотлари, ер қаъридан фойдаланганлиги учун, бир марталик тўлов тўланганлиги, ер қаъри участкаларини хусусийлаштириш бўйича ишларниг амалга оширилиши, шунингдек инвестицион ва социал заруриятларнинг амалга оширилиши;

- аризачининг техник ва технологик имкониятлари, шунингдек пудратчи сифатида жалб қилинаётган бошқа ташкилотлар ҳақида маълумотлар (технологик восита ва ускуналар, ер қаъри участкаларида ишлар олиб бориши учун малакали мутахассислар, пудратчи сифатида жалб қилинган бошқа ташкилотлар билан келишувлар аризачида мавжудлиги);

- ер қаъридан фойдаланиш доирасида аризачининг аввалги фаолияти ҳақида сўнги уч йил учун маълумот, бюджет тўловлари бўйича қарзи йўқлиги ҳақида солиқ органлари томонидан маълумот, аризачида бошқа ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун олдиндан берилган лицензиялар мавжудлиги ҳақида маълумот;  

- йириклаштирилган техник-экономик ҳисоблар – норуда фойдали қазилмаларни тажриба-саноатлашган ҳолда қазиб олиш ва геологик ўрганиш учун ер қаърини тақдим қилишда; (ЎзР Президентининг 17.07.2014 й.даги  ПҚ 2213-сонли Қарорига биноан киритилган хат боши)

- техник-экономик асос -  норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал маълумотлардан фойдаланиш учун ер қаърини тақдим қилишда; (ЎзР Президентининг 17.07.2014 й.даги  ПҚ 2213-сонли Қарорига биноан киритилган хат боши)

- атроф-муҳитга таъсир қилиши ҳақидаги ариза лойиҳаси учун давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси; (ЎзР Президентининг 17.07.2014 й.даги  ПҚ 2213-сонли Қарорига биноан киритилган хат боши)

- очиқ савдода ғолиб бўлган тақдирда давлат бюджетига аризачи томонидан тўланадиган, таркибида маблағ миқдори кўрсатилган молиявий таклифлар;

-   ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олиш учун аризаларни кўриб чиққани учун қонунда ўрнатилган икки карра минимал иш ҳақи миқдорида Давгеолқўм ҳисобига аризачи томонидан тўловни тасдиқловчи ҳужжат. (ЎзР Президентининг 07.11.2012 й.даги  ПҚ 1850-сонли Қарори таҳриридаги хат боши)

H/r:20210000100190297001 Sag’bon filiali, “Ipak yo’li”OAIKB. Toshkent sh.
MFO 01036, INN 201272843, OKONX 97300
Ariza: Geologiya va mineral resurslar davlat qo’mitasi Raisi To’ramurotov Ilhomboy Bekchanovich nomiga yoziladi.

Ma’lumot uchun telefon: 256-05-40.

 

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech